Мактаб формаларига қўйилган талаблар ҳамда мактаб ярмаркалари фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 271-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга мувофиқ, ягона мактаб формасига қўйиладиган талаблар белгиланган. Сурхондарё вилоятида босқичма-босқич мактабларда ихтиёрий равишда ягона мактаб формасига ўтиш ишлари олиб борилмоқда. Эътиборлиси, ҳозирга қадар вилоятдаги кам таъминланган оилаларнинг 2 099 нафар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан олиб берилди.
Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар учун қулайлик яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, кийим-кечак ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 августдан 10 сентябргача вилоятдаги буюм ва озиқ-овқат (деҳқон) бозорларида, йирик савдо мажмуалари ҳамда дўконларда мактаб ярмаркалари ўтказилмоқда.
Мактаб ярмаркаларида 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви амалга оширилади. Қайд етилишича, мактаб ярмаркаларини кенг ассортиментдаги ўқув қуроллари, кийим-кечак, пойабзал ва зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар кенг жалб этилмоқда.
Мактаб ярмаркалари фаолиятини самарали ва уюшқоқлик билан ташкил етиш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, санитария ва бошқа зарур хавфсизлик тадбирларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича тегишли бошқармалар, маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар масъул этиб белгиланган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz