Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Инфографика: Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ва инвестицион кўрсаткичлари

2017-2022 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми (ЯҲМ) 31,2 фоизга ошиб, 14,4 трлн сўмдан 34,9 трлн сўмга етди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича республикада салмоқли ўринга эга. Охирги 6 йил мобайнида вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ошиб, 11,8 трлн сўмдан 28,0 трлн сўмга етди.

Бозор хизматлари ҳажми 1,9 бараварга кўпайиб, 4,5 трлн сўмдан 12,9 трлн сўмга етди.

Вилоятда саноат соҳасида инвестицияларни жалб қилиниши, илгари мавжуд бўлмаган қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, электр техникаси каби янги саноат тармоқларининг яратилиши натижасида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2,4 трлн сўмдан 7,3 трлн сўмга етди ёки 38,7 фоиз ўсди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 21,2 мингтадан 35,6 мингтага етди ёки 1,7 бараварга кўпайди.

Сурхондарё вилоятида 6 йил давомида 5 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.