“Термиз” канали ўзани қурилиши билан танишилди

Хабар берилганидек, ўтган ҳафтада Термиз шаҳрининг “Меҳридарё”, ”Беруний” ва “Ибн Сино” кўчалари бўйлаб ўтувчи “Термиз” каналининг қурилиш ишлари билан танишилиб, лойиҳа доирасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишларни жадаллаштириш топшириғи берилган эди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур топшириқлар ижросини ўрганди. Ҳудудда бўлиб қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Лойиҳанинг муҳимлиги, Термиз шаҳрида иқлим мўтадиллиги ва яшил майдонларни суғоришдаги ўрнини инобатга олиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатаётган қурувчи-техникларга совғалар топширилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида Термиз шаҳри ва Термиз туманида оқова сув таъминотини яхшилаш лойиҳалари тақдимоти билан танишилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.