Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жарқўрғон туманининг икки маҳалласида топшириқлар ижроси ўрганилди

Жарқўрғон туманига аввалги ташрифларда “Янгиобод” ва “Сурхон соҳили” маҳаллаларида инфратузилмани яхшилаш, кўп қаватли турар жойларни таъмирлаш, болалар майдончалари ва йўлаклар қуриш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича вазифаларни белгилаб берилган эди.

Бугун вилоят ҳокими ушбу маҳаллаларда бўлиб, топшириққа асосан қилинган ишлар ва амалга оширилаётган тадбирлар билан танишди. Мазкур икки маҳаллада жами 48 та кўп қаватли турар жойларнинг фасад қисмини таъмирлаш, 54 та асосий кириш йўлакларига кодли темир эшиклар ўрнатиш, 6 та болалар майдончаси қуриш, 1 270 пагона метр ирригация тармоқларини таъмирлаш, 1 825 метр квадрат йўлакларни бетонлаш ва бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят раҳбари олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, ишларни тизимли ташкил этиш, тадбирларни босқичма-босқич олиб бориш, қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини сифатли амалга ошириш топшириғини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.