Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термизда ҳарбийларга 100 та янги хонадон калитлари топширилди

Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами арафасида Термиз шаҳрида ҳарбийлар учун янги хонадонлар фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, йиғилганларни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги билан муборакбод этди ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига янги хонадон калитларини тантанали топширди. Тадбирда офицерлар, сержантлар, Мудофаа вазирлиги ҳарбий пенсионерлари, нуронийлар, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Вилоят раҳбари тадбир сўнгида нуронийлар ва мутасаддилар билан ҳарбийларга топширилган янги хонадонларда меҳмон бўлишиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 9,3 млрд сўм бўлиб, замонавий шароитларга эга 100 та хонадонни ўз ичига олган турар-жойлар “Сурхон Саноат қурилиш” ва “MONOLITH DOM SERVICE” МЧЖлари томонидан қуриб битказилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.