Сифатли таълим – кучли жамият: Сурхондарёда II Устозлар миллий форуми ўтказилди
Бугун Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида “II Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Тадбир санъат мактаблари ўқувчиларининг байрамона чиқишлари, спорт мактабларида етишиб чиққан спортчи-ёшлар, китобхон ва рассом, ижодкор ва санъаткор ёшларнинг ижодий чиқишлари билан бошланди.
Миллий форумда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, тадбирда жам бўлган 700 дан ортиқ муаллимлар орқали воҳамиздаги барча педагогларни мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллик байрами ҳамда “Билимлар куни” билан табриклади. Шунингдек, тизимда сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, вилоятдаги 965 та мактабда қарийб 532 минг ўқувчига 45 мингдан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар таълим-тарбия бериб келаётгани ҳамда уларнинг 3 508 нафари олий тоифали ўқитувчилар экани, бу кўрсаткич сўнгги олти йилда қарийб тўрт баробарга ошганлигини таъкидлади.
Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган 30 нафар педагоглар, муаллим ва мураббийларимиз вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида соҳада кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган фахрий устозлар сўзга чиқиб, таълим тизимига қаратилаётган эътибор хусусида, педагог касбининг жамият, келажак авлод олдидаги масъулияти ҳақида сўз юритдилар.
Вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz