Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун | Сурхондарёликлар мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллигини катта байрам ва шоду-хуррамлик билан нишонлади

Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” амфитеатрида мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган вилоятнинг асосий байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирда ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Тожикистон делегацияси иштирок этди.

Тантана аввалида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган улкан натижалар, хусусан, вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди. Барчани байрам билан табриклади.

Байрам дастуридан болажонлар, ҳарбийлар, спортчилар ва актёрларнинг чиқишлари, миллий-этнографик гуруҳлар, санъаткорлар, хусусан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистон халқ артистлари Ҳосила Раҳимова, Рашид Халиков, шунингдек, эстрадамиз юлдузлари Бахром Назаров, Жасур Мавлонов, Севинч Исмоилова, Ҳамдам Собиров ва Райхон Ғаниеваниннг шўх-шодон куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.