Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Инсон қадри учун: Олис ва чекка қишлоқ аҳолиси учун “Маҳалла тиббиёт пунктлари” ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасига оид ташаббус ва топшириқларида асосий эътибор аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматни такоммиллаштириш, уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолига бирламчи тиббий хизматни янада яқинлаштиришга қаратилган.

Сурхондарёда ҳам бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва такомиллаштириш мақсадида 2021 йилда 1 та оилавий поликлиника, 12 та оила шифокорлик пункти, 2022 йилда 2 та оилавий поликлиника, 11 та оила шифокорлик пункти ташкил этилган бўлса, жорий йилда 2 та оилавий поликлиника ва 13 та оила шифокорлик пункти ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар уларнинг 7 таси ўз фаолияти бошлади.

Барча оилавий поликлиникалар Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланган бўлиб, жорий йилда қўшимча стоматологик, хирургик ва гинекологик жиҳозлар билан таъминланади.

Олис, узоқ масофада жойлашган маҳалла ва қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳолига бирламчи тиббий хизматни яқинлаштириш ва қулай қилиш мақсадида 2 ўринли  кундузги стационар ва етарли тиббий жиҳоз, инвентарлар билан таъминланган ҳамда барча коммуникацияларга эга бўлган 176 та “Маҳалла тиббиёт пунктлари” ташкил этилди.

Жорий йилнинг ўзида аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, яна қўшимча 50 та қишлоқда “Маҳалла тиббиёт пунктлари” фаолияти йўлга қуйилди.  Натижада Термиз туманида 1 та, Сариосиё туманида 3 та, Бандихон, Бойсун, Денов, Музработ, Олтинсой, Узун, Шўрчи, Қизириқ ва  Қумқўрғон туманларида 4 тадан, Жарқўрғон ва Шеробод туманларида 5 тадан “Маҳалла тиббиёт пунктлари” ташкил этилиши ҳисобига 150 мингга яқин аҳолига бирламчи тиббий хизмат янада яқинлаштирилди.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб олис ҳудудларда жойлашган, транспорт қатнови оғир 10 та маҳаллада 3-4 хонадан иборат “Маҳалла тиббиёт пунктлари” қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ташкил этилган барча “Маҳалла тиббиёт пунктлари” зарурий жиҳозлар ва бепул дори дармонлар билан таъминланганлиги ҳамда муолажалар олиш учун кундузги ўринлар мавжудлиги боис фуқороларнинг оддий муолажалар учун ўнлаб километр масофаларда жойлашган тиббиёт масканларига сарсон бўлиб боришларига барҳам берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.