Бойсун туманида туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларга пресс-тур ўтказилди
Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарёда туризмни ривожлантириш борасида яратиб берган имкониятлари натижасида воҳага 2022 йил якунига кўра 1,1 млн нафар туристлар ташриф буюрди ва бу кўрсаткич 5 йил аввалги 85 минг сайёҳ ташрифидан 13 мартага ортди.
Вилоятда мавжуд туризм потенциалидан самарали фойдаланиш, янги туристик йўналишларни ташкил этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, Бойсун тумани Зовбоши ҳудудида тоғ дор йўли лойиҳасига старт берилди, “Бибиширин” маҳалласида “Нарзи қушбеги” хусусий корхонаси томонидан қиймати 47,0 млрд сўмлик “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ўтказиш комплексини ўз ичига олган туризм зонаси қурилмоқда.
Бугун ушбу лойиҳалар билан таништириш мақсадида ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, соҳа масъуллари ва туман мутасаддилари иштирок этишди.
Шунингдек, пресс-тур давомида “Термиз-Бойсун қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган дам олиш маскани ва тоғ дор йўли қурилиши ҳамда туризм лойиҳалари, хусусан, “Миллий PR-маркази”ни ташкил этиш бўйича лойиҳа-тақдимотлари билан ҳам танишилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz