Тадбиркорлар қабули ўтказилди

Мурожаатлар ижросига беписандлик қилган айрим раҳбарларга чора кўрилди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов навбатдаги онлайн форматдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди. Дастлаб аввалги қабулларда ижрога йўналтирилган мурожаатларнинг ҳал этилиши таҳлил қилинди. Юкланган масалалар ижросига совуққонлик билан қараб келган масъулларнинг бир гуруҳига интизомий жазо чораларини қўллаш, маъмурий жавобгарликка тортиш, айримларини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Жумладан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали раҳбарини маъмурий жавобгарликка, Марказий банк бошқармаси бошлиғи, "Агробанк" ва "Микрокредитбанк" вилоят филиали раҳбарларини интизомий жазога тортиш, шунингдек, Шўрчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг шартномалар бўйича масъулини вазифасидан озод этиш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан вилоят ҳокимлигида саноат корхоналарини энергия ресурслари билан доимий таъминлаш масаласида 7/24 режимида ишловчи штаб фаолияти йўлга қўйилганлиги ва саноат корхоналари билан ишонч телефонлари орқали алоқа ўрнатилиши, штабга жалб қилинган масъуллар корхоналарнинг мавжуд муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиши маълум қилинди.

Бугунги қабул давомида ҳудудий студиялар орқали 83 нафар тадбиркорнинг 95 та мурожаати тингланди. Кўтарилган масалаларнинг 6 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди. 89 та мурожаат қўшимча ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.

“Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш учун “Call-центр” билан боғланиш рақамлари ва тартиби билан бу ерда https://t.me/axborot_xizmatiтанишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.