Термиз шаҳри ва Термиз туманида саноат корхоналарининг муаммолари ўрганилди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 8 сентябрь куни ўтказилган саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Термиз туманида бўлиб, саноат корхоналари фаолияти билан танишди, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганди.
Хусусан, Термиз шаҳридаги “Оравит Керамик” МЧЖнинг керамика, “Imperiya demis” хусусий корхонасининг газабетон, “Саодоатбону Азиза Термиз” хусусий корхонасининг қурилиш ишларини молиялаштириш ҳамда Термиз туманидаги "Сурхон Термиз шарқ" хусусий корхонасининг газаблок, “Surxon keramiks” МЧЖнинг керамика, “Movaraunnaxr Surxon” МЧЖнинг темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилиб, мавжуд муаммолар мутасаддилар иштирокида ўрганилди.
Масъулларга тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаб, юзага келган кредитор қарздорликларини ўрганиш, муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек, энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш вазифалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz