Шўрчи ва Олтинсой туманидаги 715 нафар ёшга 1 млрд 980 млн сўмлик амалий ёрдам кўрсатилди

Давлатимиз раҳбари белгилаб берган янги тизимга асосан ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда. Жумладан, бугун Сурхондарё вилоятида навбатдаги тадбир Шўрчи туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, “Ёшлар дафтари”да турган Шўрчи ва Олтинсой туманидаги 715 нафар ёшга 1 млрд 980 млн сўмлик, жумладан, 49 нафарига ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳоз, асбоб-ускуна ва дастгоҳлар ҳамда 666 нафарига ўқиш, илм фан билан шуғулланиш, даволаниш ҳамда сафарбарлик чақируви резерви харажатларини қоплаш учун моддий ёрдам сертификатларини топширди.

Шунингдек, вилоят ва туманлар ташкилотлари томонидан ўзларига бириктирилган “қизил” тоифадаги ёшларнинг 123 нафарига турли жиҳозлар топширилди.

Маълумот учун, шу кунга қадар ушбу туманларда “қизил” тоифага киритилган 3 482 нафар ёшларнинг 3 409 нафари ёки 97,9 фоизига турли кўриниш ва йўналишдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.