Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи тумани “Алишер Навоий” маҳалласида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим жараёнларининг бориши билан танишди ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар билан яратилган шароитлар тўғрисида суҳбатлашди.

Мактаб биноси 420 ўринли бўлиб, ҳозирда 890 нафар ўқувчилар тахсил олишади ва уларга 65 нафар педагоглар таълим бериб келмоқда. Мактаб жамоаси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1,2 млрд сўмга моддий техника базасини мустаҳкамлаш таклифи билан ғолиб бўлиб, мавжуд хоналар замонавий электрон доска ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

Вилоят раҳбари мактаб фаолияти намунали йўлга қўйилганлигини эътироф этиб, аҳиллик билан “бир ёқадан бош чиқариб” фаолият юритаётган мактаб жамоасига миннатдорчилик билдирди. Ўқувчилар учун китоблар жамланмаларини топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.