Жарқўрғон туманида саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 8 сентябрь куни ўтказилган саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва муаммоларини ўрганиш ишлари ўтказилди.
Хусусан, бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманига ташрифининг дастлабки манзилида “Сурхон Текс” МЧЖнинг мато ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Жорий йил июнь ойида ишга туширилган корхона йилига 8 млн погонаметр мато ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, экспорт имконияти 15,5 млн долларни ташкил этади. Яратилган иш ўринлари сони 50 та.
Шунингдек, шу ернинг ўзида “Сурхон Текс” МЧЖ ва “Nortex Style” МЧЖларнинг саноат кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича тақдимот билан танишилди ҳамда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Топшириққа асосан вилоят штаби билан ишлаб, корхоналарни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш кўрсатмаси берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz