Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” Шеробод туманидаги “Шеробод текстил инвест” МЧЖ биносида онлайн форматда ўтказилди. Дастлаб, МЧЖнинг ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, энергия ресурслари билан боғлиқ муаммолар ўрганилди. Масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шундан сўнг, ҳудудий студиялар орқали 73 нафар тадбиркорнинг 85 та масаладаги мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 6 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 79 та мурожаат ижро учун масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

“Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш учун “Call-центр” билан боғланиш рақамлари ва тартиби билан бу ерда (https://t.me/axborot_xizmati/28067) танишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.