Аҳоли хонадонларида муқобил энергия манбалари – қуёш панеллари ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар
Барча иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш замон талабига айланиб бормоқда.
Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 16 февралдаги қарорида белгилаб берилган чора-тадбирларга мувофиқ Сурхондарё вилоятида 682 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига қуввати 20,5 МВт, 1 405 та тадбиркорлик субъектларига 32,8 МВт ва 3 791 та аҳоли хонадонларига қуввати 20,5 МВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунга қадар 4 738 та аҳоли хонадонларига қуввати 13,9 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, 10 700,3 кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида хонадонларига 50, 100 кВт қувватли панеллар ўрнатилиб, ишлаб чиқарилган электр токини тармоққа сотиш ҳисобига ойлик даромад топаётган тадбиркорлар сони ҳам ортмоқда.
Бундан ташқари давлат-хусусий шерикчилик асосида кўп қаватли турар жойларда ҳам турли ҳажмдаги қуёш панеллари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Натижада аҳолига доимий электр энергияси етказиб бериш билан бирга тармоққа ортиқча токни оширилган нархларда сотиш ишлари йўлга қўйилмоқда. Бу борада давлат томонидан яратилган имтиёзлар тадбиркорларни рағбатлантирмоқда.
Жорий йил якунига қадар яна 1 700 та аҳоли хонадонларига қуввати 8,5 МВт қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган.
Фото: Шўрчи туманидаги кўп қаватли турар жойларнинг том қисмига қуёш панеллари ўрнатиш жараёнлари
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz