Термиз шаҳри ва Термиз туманида топшириқлар ижроси ўрганилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъуллар билан бирга Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб ободонлаштириш, кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишларининг бориши, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва гул кўчатлари экиш жараёнлари билан танишди.

Шунингдек, Термиз шаҳри маҳаллаларида ҳамда Ибн Сино, Истиқлол, Баркамол авлод, Ислом Каримов, Алишер Навоий кўчаларида инфратузилмани яхшилаш, йўллар ва йўлакларни таъмирлаш, маҳалла гузари, болалар майдончалари қуриш ишлари кўздан кечирилди.

Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳокимлари олиб борилаётган ишлар ва берилган топшириқлар ижроси юзасидан манзилларда ахборот беришди. Мутасаддиларга йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.