Қизириқ тумани пахтакорлари ҳам шартномавий режани бажаришди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда бўлиб, пахта йиғим-терим ишларининг бориши билан танишди ҳамда илғор теримчилар ва соҳа меҳнаткашларига совғалар топширди.

Дастлаб, Шеробод тумани “В.Қодиров” ҳудудидаги “Назокат АСУ” фермер хўжалигининг пахта даласида илғор теримчилар билан учрашув ўтказилиб, уларга совғалар топширилди. Шунингдек, ушбу фермернинг 15 гектар майдонида ғалла экиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечириб, масъулларга вазифаларни белгилаб берди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари Қизириқлик илғорлар билан учрашув ўтказди. Уларни шартномавий режани бажарганликлари билан муборакбод этди. Туман миришкорлари, кластер ва 14 та фермер хўжалиги томонидан 7 684 гектар майдонда пахта етиштирилиб, 26 663 тонна ҳосил йиғиштириб олинди ва шартномавий режа 101 фоизга бажарилди.

Вилоят раҳбари фаол теримчилар, механизатор ва сувчилар, илғор фермер хўжаликлари ҳамда кластер раҳбарларини маиший техникалар, совғалар билан тақдирлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.