Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қизириқда аҳоли муаммолари ўрганилди

Фуқаролардан тушган ариза ва мурожаатларнинг 41 фоизи жойида ҳал қилинди. Вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатларни ҳал етиш учун муайян вақт белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов фуқароларни дардини эшитиш жараёнида Қизириқ туманидаги Гиламбоп маҳалласида яшовчи оқсоқоллар Чори Очилдиев, Сафар Шукуров ва бошқалар маҳалла фуқаролари томонидан ўз ташаккурларини айтишди.

Маҳалла аҳли бежиз вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдиргани йўқ. Чунки, Қизириқ туманида ўтказилган сайёр қабулларнинг бирида маҳалла аҳли вилоят ҳокимига қишлоқ йўллари ва 4-умумтаълим мактаби биносини таъмирлаш ва қишлоқда янгидан уй қурган аҳоли хонадонларига электр энергиясини ўтказиш учун симёғочлар ўрнатиш бўйича мурожаат қилишганди.

Вилоят ҳокимининг амалий ёрдами билан қишлоқдаги долзарб масалалар ўз ечимини топган. Энди қишлоқдаги аҳоли фарзадлари учун 100 ўринли болалар боғчаси қурилиши бошланади.

 

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.