Бугун Сурхондарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида

Бугун Сурхондарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир ўтказилиб, Термиз шаҳри ва туманлар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 353 млн сўмлик жиҳозлар ва маиший техникалар жамланмалари топширилди.

Жумладан, бўлимларга берилаётган асбоб-ускуна ва жиҳозлар таркибида замонавий компьютер жамланмалари, рангли ва лазерли принтерлар, кондиционер, телевизор ва планшетлар кабилар ўрин олган.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, таълим соҳаси ходимларини байрам билан муборакбод этиб, жиҳозларни тантанали топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.