Сурхондарёда ўқитувчи ва мураббийлар шарафланди

Термиз шаҳридаги "Афруз" тантаналар саройида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган вилоятнинг асосий байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти таълим ташкилотлари мутасаддилари, илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этди.

Байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов таълим фидойиларини байрам билан самимий табриклаб, Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят раҳбари куни кеча Президентимиз Фармонига асосан давлат мукофотлари билан тақдирланган ўқитувчи ва мураббийларга орден ва медалларни тантанали топширди. Шунингдек, бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.

Тўкин дастурхон атрофида байрамона ўтказилган тадбирда қизиқарли концерт дастури намойиш этилиб, элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, сахналаштирилган чиқишлар устозларга кўтаринки кайфият улашди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.