Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифи давомида 2024 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини тизимли ва сифатли амалга оширишга бағишланган семинарларда ҳам иштирок этди.

Унда Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Бандихон туманларида кузги бошоғли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда қисқа муддатларда сифатли якунлаш, суғориш ва тўлиқ кўчат олиш масалалари муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Маълумот учун, 2024 йил ҳосили учун Ангор туманида 7 000 гектар, Музработ туманида 11 300 гектар, Шеробод туманида 10 580 гектар, Қизириқ туманида 10 190 гектар ва Бандихон туманида 4 988 гектар майдонда ғалла экиш режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.