Улуғбек Қосимов: Келажак авлод олдида қарздор бўлмаслигимиз ва мусаффо табиатни асрашимиз учун бугун кўпроқ дарахт экишимиз керак!
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманининг “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги 40 гектар майдонда ташкил этилаётган “Ҳокимлик боғи”га ташриф буюриб, вилоятнинг 15 та ҳудудида ташкил этилган ҳокимлик боғларига кўчат экиш ишларига старт берди.
Ҳудудлардаги масъуллар билан видеоконфренцалоқа шаклида мулоқот қилиниб, кузги дарахт экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, воҳа иқлимидан келиб чиққан ҳолда кўчатларни танлаш, сифатли экиш, вақтида парваришлаш ва суғориш учун масъуллар бириктириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари янги боғ ҳудудида кўчат экиш ишларини бошлаб берди. Шу кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсуми қизғин давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
5 изоҳ