Сурхондарёда Ўзбекистон касаба уюшмалари куни нишонланди
Куни-кеча Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" байрамини кенг нишонланди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма, муассасалар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар, уюшма ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган мутасаддилар барчани байрам билан табриклаб, бугун касаба уюшмалари бундан етти йил олдинги меҳнаткашлар ташкилотидан умумхалқ ташкилотига айланиб бораётгани таъкидланди. Янги Ўзбекистонни барпо этишда ташаббускорлик намуналарини кўрсатаётгани қайд этилди.
Айни пайтда вилоят касаба уюшмалари ўз сафида 500 мингга яқин аъзони бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга яқиндан кўмаклашмоқда. Биргина Сурхондарё вилоятида сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш учун “Амударё” соғломлаштириш маркази, “Термиз марвариди”, “Хўжаипок” ҳамда “Сангардак” санаторийлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Соҳа фидойилари шарафланган байрам тадбирида Касаба уюшмалари Федерацияси эълон қилган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг яхши аёл иш берувчи”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” сингари танловлар ғолибларига диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди. Бир гуруҳ соҳа ходимлари ва фаол ишчи-хизматчилар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.
Файзли байрам дастурхони атрофида воҳамиз ардоғидаги санъаткорларнинг чиқишлари барчага бир олам қувонч бағишлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz