Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда тиббиёт ходимлари шарафланди

Термиз шаҳридаги “Муҳташам” тантаналар саройида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят раҳбари давлат мукофоти соҳибларига қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, тизимда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.