Тожикистон Республикасидан “Катта Ҳисор” канали орқали Сурхондарё вилояти экин майдонларига сув етказилади
2021 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан “Катта Ҳисор” каналининг қолган 13,3 км қисмини реконструкция қилиш ишларига 4.2 млрд. сўм маблағ ажратилди, канални тозалаш ишларига 10 та экскаватор, 3 та юк ташувчи техникалар жалб этилиб, 652 минг.м3 тупроқ, 2,7 минг.м3 тош ҳамда 1100 м3 бетон ишлари амалга оширилди, шунингдек, 12 дона редуктор ва венть-подёмниклар янгисига алмаштирилиб, “Қоратоғ” дарёсига сув ташлаш гидротехник иншоотининг сув ўтказиш қобилияти 45 м3/сек етказилди.
Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикасига ташриф буюриб, “Катта Ҳисор” каналини реконструкция қилиш ишлари билан яқиндан танишди. Экскаваторчи ва механизаторларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалар топширилди. Қўшни мамлакат делегацияси аъзолари билан бўлган мулоқот якуниа жорий йилнинг 23 апрель куни Тожикистон Республикасидан “Катта Ҳисор” канали орқали Сурхондарё вилоятига сув ўтказилишига келишиб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz