Хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги ўрганиш ишларини давом эттириб, кўп хонадонли турар жойларга хизмат кўрсатиб келаётган бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан танишди.

Турар жойларни куз-қиш мавсумида иситиш, коммунал хизматлар, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ҳамда электр энергяси таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари аҳоли қишни иссиқ уйларда ўтказишлари учун зарур шароитлар яратиш, коммунал хизматларнинг сифатли кўрсатилишини таъминлаш борасида бошқарув сервис компанияларига қатор вазифаларни қўйди.

Шунингдек, вилоят раҳбари шаҳардаги марказий кўчалар, турар жойлар атрофларини ободонлаштириш, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, йўлларни таъмирлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари билан ҳам танишиб, мутасаддиларга вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.