Президент топшириғи ижроси: Сурхондарёда маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда

Президентимиз ҳузурида жорий йил 26 сентябрь куни ўтказилган маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маҳаллада “еттилик” фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинган эди. Давлатимиз раҳбари жорий йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарёга ташрифида бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича сектор раҳбарларининг ахборотини тинглаб, "еттилик" фаолиятини намунали ташкил этиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.

Бугун вилоятимизнинг 6 та ҳудудида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг вазифа ва мажбуриятларни тушунтириш, ишларни намунали йўлга қўйиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда.

Дастлабки семинар Термиз шаҳрида маҳалла раислари учун ўтказилди. Семинар иштирокчилари “Ўзбекистон” маҳалласида намунали ташкил этилган маҳалла “еттилиги”, бошқарув сервис компаниялари фаолияти ва “Ватанпарварлар” боғи билан танишишди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйишда маҳалла раисларининг ўрни ва вазифалари муҳокама қилинди. Уларга юклатилган вазифалар юзасидан соҳа мутасаддилари томонидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, вилоятда маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича “долзарб 10 кунлик” эълон қилинди. Унда барча маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш топширилди ҳамда тадбирларни уюшқоқлик билан сифатли ташкил этиш бўйича маҳалла раисларига вазифалар юкланди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида 724 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд.

 

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.