Улуғбек Қосимов: “Вилоятимиз ривожида фаоллар ва ижрочилар бир ёқадан бош чиқариб, бир мушт бўлиб ҳаракат қилсак бетакрор воҳамиз катта ўзгаришларга юз тутади”
Бугун Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ҳудудлар ҳокимлари, ташкилот ва бошқармалар мутасаддилари иштирокида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Жойларда мавжуд муаммоларни бор ҳолатича очиб бериш, уларни ҳал этишда билан манзилли ишлаш мақсадида вилоят раҳбари ташаббуси билан воҳанинг барча даражадаги раҳбари иштирокида журналист, блогер ҳамда фаоллар билан ижтимоий тармоқда алоқа гуруҳлари ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида кўплаб муаммолар ушбу алоқа гуруҳи орқали ҳал этилишига, жойлардаги муаммолар ечилишига эришилди.
Бироқ айрим масъулларнинг ўз вазифасига совуққонлиги сабаб кўтарилаётган масалалар ечимини кутиб қолаётганлиги, бунинг ортидан аҳоли ўртасида давлат бошқаруви органларига ишончсизлик юзага келаётганлиги қайд этилди. Очиқ мулоқот давомида шу каби масалалар муҳокама қилиниб, айрим раҳбарларга огоҳлантириш берилди.
Ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларига Сурхондарёда Президентимиз юритаётган очиқ ва халқпарвар сиёсатни рўёбга чиқариш, ОАВ вакиллари ва блогерлар билан яқин ҳамкорликда ишлаб, мавжуд муаммоларни ҳал этилишини таъминлаш, дастурлар ва чора-тадбирлар ижроси устидан шаффоф жамоатчилик назоратини ўрнатиш ишларини янги босқичда амалга ошириш топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz