Улуғбек Қосимов: “Тартиб-интизомга риоя этиш ишимизда сифат ва унум бўлишини таъминлайди!”

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди. Йиғилиш аввалида 5 та туманга янги тайинланган Солиқ инспекцияси бошлиқлари таништирилди. Кун тартибида ижро интизоми, ташрифларда берилган вазифалар, ҳудудларда белгиланган топшириқлар, куз-қиш мавсуми, “Яшил макон”, “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастурлари ижроси ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

– Фаолиятимизда энг аввало тартиб-интизомга қатъий риоя этишга ўрганишимиз керак. Шундагина ишимизда унум, белгиланган вазифалар ижросида сифат бўлади – дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Ўрганишлар натижасида тайёрланган таҳлилларга асосан жорий ҳафтада амалга оширилиши лозим бўлган янги вазифалар белгилаб берилди. Ишчи гуруҳлар томонидан ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари танқидий кўриб чиқилиб, бу борада камчиликларга йўл қўган масъуллар қатъий огоҳлантирилди ва уларга уч кун муддатда кўрсатиб ўтилган ҳолатларни бартараф этиш вазифаси юкланди.

Вилоят раҳбари белгилаб берилаётган ҳар бир топшириқ ижроси қатъий назорат остида эканлигини, натижаси ишчи гуруҳлар томонидан доимий ўрганилаётганлигини маълум қилди.

 

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.