Президент топшириғи ижроси: Аҳолини арзон ва сифатли маҳаллий дори-дармонлар билан таъминлаш кўлами оширилади
Куни-кеча Президентимиз ҳузурида фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишида ҳамда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида аҳоли саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ этишда "Сурхондарё тажрибаси"ни яратиш борасида берилган топшириқлари юзасидан бугун соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Вилоят, шаҳар ва туманлар студиялари орқали видеоконфренцалоқа тарзида ўтказилган семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдувоҳидовлар олиб боришди. Семинар иштирокчиларига Президентимиз томонидан фармацевтика тармоғини ривожлантириш, талаб юқори бўлган дори-дармонлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда аҳолини ўзимизда мавжуд, ножўя таъсирлари кам, табиий гиёҳлардан ишлаб чиқарилган дори воситалари билан таъминлаш кўламини ошириш бўйича берган топшириқлари етказилди ва мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, аҳолига сифатли ва кафолатланган тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида беморларга берилаётган дорилар “рецепти” ва дорихоналарда сотилаётган, талаб юқори бўлган дори-дармонлар, воситаларнинг нарх-навосини доимий назорат қилиб бориш масалалари ҳамда маҳаллий дори-дармон ва тиббий воситалар ишлаб чиқарувчилар ҳамда дорихона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Семинар сўнгида тажрибали тиббиёт ходимлари ва ва фармацевтлардан иборат вилоят кенгашини тузиш, уларнинг тавсиялари асосида аҳоли саломатлигини асраш ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлашни йўлга қўйиш чора-тадбирлар белгилаб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz