Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов бошчилигидаги вилоят делегацияси Японияда

Дунёдаги ривожланган давлатлардан бири бўлган Япония билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, Сурхондарё вилоятидаги кўплаб қадимий буддавийлик манзилгоҳлари кунчиқар мамлакат аҳолисини ҳамиша ўзига жалб қилиб келган. Бу эса ўз навбатида, ушбу мамлакат аҳолисини воҳамизга жалб қилиш имконини беради.

Шу мақсадда бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Япония давлатида бўлиб турибди.

 

Ташриф аввалида вилоятимиз делегациясининг “Japan Conservation Engineers & Co., Ltd.” компанияси раҳбарияти билан мулоқоти ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилоятида шўрланган қишлоқ хўжалиги ерларини юқори консентратланган фулвокислотадан фойдаланган ҳолда яхшилаш технологиясини қўллаш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 2022 йилда мазкур компания билан Шеробод туманида энтомолог-агрономлар иштирокида 1 гектар кучсиз (ўрта) шўрланган пахта ер майдонида ўтказилган синов ижобий самара берганди.

Музокаралар якунида “Japan Conservation Engineers & Co., Ltd.” компанияси билан “Фужимин” препаратини мош, пахта ва ғалла етиштиришда қўллаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Вилоят делегациясининг Японияга ташрифи давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.