Япония билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Ноёб буддавийлик археологик ёдгорликларига эга Сурхон воҳаси Япон ҳалқида катта қизиқиш уйғотиб келади. Шунингдек, анъана ва қадриятларимизнинг яқинлиги ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ришталарини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Шу мақсадда айни кунларда Японида бўлиб турган Сурхондарё вилояти делегациясининг бугунга мўлжалланган тадбирлар дастурига мувофиқ вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов Япония сайёҳлик агентликлари ассотсиатсияси (JATA) раиси Хироюки Такахаши ва “H.I.S. Co. Ltd.” сайёҳлик компанияси президенти ва бош ижрочи директори Мотоши Яда билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Учрашувда JATA раиси мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти жуда юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб, япон сайёҳларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганлгини қайд этди. Музокаралар давомида Сурхондарё вилоятига Япониядан сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида қатор келишувларга эришилди.

Жумладан, JATAга аъзо етакчи сайёҳлик компаниялар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида брошюраларни чоп қилиш, кенг тарқатиш, Термиз ва Япония шаҳарлари ўртасида чартер рейсларни ташкил этиш, хорижий сайёҳларни қабул қилиш имкониятлари ва шарт-шароитлари билан таништириш мақсадида 2024 йилда JATA раҳбарияти бошчилигидаги Япония сайёҳлик компаниялари вакилларидан иборат делегациянинг Сурхондарёга ташрифини ташкил қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, “H.I.S. Co. Ltd.” сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга бағишланган видеоролик суратга олиш, “Зиёрат”, “Гастрономик” ва “Эко” туризм йўналишлари бўйича янги “туризм контентлари”ни ишлаб чиқиш, мамлакатимиз учун ишлаб чиқилаётган туризм маршрутларига Термиз шаҳрини киритган ҳолда брошюралар тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.