Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бойсунда “Маънавият сектори”нинг очиқ кутубхонаси иш бошлади

Президентимизнинг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарёга ташрифида берилган топшириқларига асосан “Сурхондарё тажрибаси” сифатида “Маънавият сектори” фаолияти ташкил этилмоқда. Вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш борасида амалий ишлар бошланган.

Хусусан, куни-кеча Бойсун туманида “Маънавият сектори” кенгаши аъзолари ва Сурхондарё телерадикомпанияси билан ҳамкорликда биринчи очиқ кутубхона ташкил этилди. Тадбирда бойсунлик адиб, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ҳам иштирок этиб, ўзига хос хайрли лойиҳани қўллаб-қувватлади. Бойсунликлар китобхонлиги, китобсеварлиги алоҳида таъкидланди. Халқ шоири ва бошқа фаоллар ҳамда тадбир иштирокчилари кутубхона жавонига ўз дастхатлари билан китоблар қолдиришди.

– Биринчи бўлиб тажриба сифатида ушбу кутубхонанинг Бойсун туманида ўрнатилиши бежизга эмас. Бойсун туманидан тўрт нафар халқ ёзувчилари ва шоирлари чиққан. Шукур Холмирзаев, Саттор Турсун, Эркин Аъзам ва камина – дейди Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим.

Ушбу кичик кутубхонада фуқароларимиз ўзлари ўқиган китобларни олиб келиб қўйишлари ва бу китобларни ёшлар, зиёли қатлам, шунингдек, барча китобсеварлар мутолаа қилишлари учун ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.