Бу йил қишда аҳоли ва ижтимоий соҳа обектлари электр энергияси билан барқарор таъминланадими?
Бу савол юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали қуйидагиларни маълум қилмоқда:
Жорий йил аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида 360 та трансформатор пункти ўрнатилиб, 645,3 км ҳаво электр тармоқлари янгиланди.
Жумладан, Президентимизнинг “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 39 та трансформатор ўрнатилди ва 177,7 км электр узатиш тармоқлари тортилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида 133,7 км электр тармоқлари, 41 та трансформатор пункти ташкил этилди.
Бундан ташқари, “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари дастури доирасида 14 та трансформатор, 7,8 км ҳаво тармоғи, Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида 14 та трансформатор, 27 км ҳаво тармоғи, “Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар” дастури доирасида 237 та трансформатор пункти ва 222,9 км ҳаво электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди.
Қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, “авария”ларни тезкор бартараф этиш мақсадида 447 нафар ходимдан иборат 89 та махсус бригада ташкил этилди ҳамда уларга 47 та махсус ва ёрдамчи транспортлар ажратилди. Шунингдек, 101 та тармоқ трансформаторлари, 20 тонна трансформатор мойи, 150 та темир-бетон устун ва 7,6 тонна сим ҳамда 7 569 дона бошқа эҳтиёт қисмлар захираси яратилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz