Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Кураш мусобақасида вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан “Сурхондарё вилояти ҳокими соврини” учун ўтказилган катта кураш мусобақасида ғолиблар аниқланди.

Жумладан, қизлар ўртасида +63 кг вазн тоифасида:

1-ўрин – Юлдуз Муҳаммадиева, Қумқўрғон тумани (От);

2-ўрин – Гулнор Сулаймонова, Термиз тумани (Ҳўкиз);

3-ўрин – Фарангиз Чориева, Шўрчи тумани (Қўчқор);

3-ўрин – Комила Қаххарова, Жарқўрғон тумани (Қўчқор).

Эркаклар ўртасида 66 кг вазн тоифасида:

1-ўрин – Сардор Хуррамов, Денов тумани (От);

2-ўрин – Давлат Эгамов, Термиз шаҳри (Ҳўкиз);

3-ўрин – Зарифжон Маллаев, Термиз тумани (Қўчқор);

3-ўрин – Акбар Қурбонов, Термиз тумани (Қўчқор).

Эркаклар ўртасида 81 кг вазн тоифасида:

1-ўрин – Абдулло Амиров, Термиз шаҳри (Туя);

2-ўрин – Яшнар Ўроқов, Термиз тумани (От);

3-ўрин – Исломитдин Қиёмитдинов, Денов тумани (Ҳўкиз);

3-ўрин – Алимардон Абдулаҳадов, Бойсун тумани (Ҳўкиз).

Ғолибларга совринлар танатанали топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.