Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов: “Аҳоли байрам шукуҳини аввало арзонлаштирилган савдо ярмаркаларидаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан сезиши керак”

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари студиялари орқали мутасаддилар билан давлат раҳбарининг вилоятимизга ташрифида белгилаб берилган вазифалар ижроси, ижро интизоми, фаоллар кўтараётган муаммоларнинг ҳал этилиши ҳамда “Янги йил” байрамига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

– Янги йил аҳолимиз интиқ бўлиб кутадиган, барча бирдек нишонлайдиган байрам. Биз кўча ва ҳиёбонларимизни ҳозирдан байрамга мос равишда безашимиз керак. Аҳоли байрам шукуҳини бозорларимизда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларидаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳис қилиши керак. Бунинг учун ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари бугундан барча зарур чораларни кўриши шарт – дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди. Давлатимиз раҳбарининг ташрифида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, тегишли қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига иш ўринлари яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, тегишли мутасаддиларга янги йил байрами муносабати билан муҳтожлар ва уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиш, жойларда аҳоли, айниқса болажонлар учун катта байрам концертларини ташкил этиш ва кўтаринки кайфиятда нишонлаш топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.