Бензин, табиий газ ва електр енергия таъминоти ҳамда янги йил байрамига тайёргарлик ишлари: Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди
Хабар берганимиздек, вилоят раҳбари масъулларга аҳолининг кўплаб еътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларга еътибор қаратиб, бензин йетказиб бериш ҳажмларини ошириш бўйича топшириқлар берган еди. Топшириққа асосан, бугуннинг ўзида AЙОҚСҲларга 134,8 тонна бензин олиб келинди. Куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги бир нечта ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида бўлиб, бензин захираларини ўрганди.
Мутасаддиларга қишнинг совуқ кунларида биринчи навбатда аҳолини табиий газ билан таъминлаш мақсадида AГНКС (метан заправка) ларга киритилган чекловлар вақтида нисбатан арзон “AИ-80” маркали бензинни сотилиши ҳажмларини ошириб, аҳолига қулайлик яратиш зарурлиги яна бир бор қайт етилди ва мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари шаҳарнинг айрим маҳаллаларида юқори босимли газ тақсимлаш шаҳобчаларида газ босимини кўздан кечирди. Совуқ кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объйектларига газ йетказиб бериш зарурлиги қайд етилди. Шунингдек, електр енергияси таъминотини яхшилаш, тармоқларда юзага келган носозликларни бартараф етиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда мавжуд захиралар ўрганилди.
Жараёнда вилоят раҳбари мутасаддилар билан “Санъат саройи” мажмуасида тикланган вилоятнинг асосий ҳамда Aлишер Навоий ҳайкали ва “Ёшлар боғи” сайлгоҳларида ўрнатилган янги йил арчаларини кўздан кечирди. Aҳолига байрамона кайфият улашиш мақсадида арча майдонлари ва шаҳарнинг асосий кўчаларини байрамона безатиш бўйича тавсия ва топшириқлар берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz