Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Янги тайинлов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Худойбердийев Самандар Қаландарович агентликнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Худойбердийев 1983-йилда Сариосиё туманида туғилган. 2004-йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – молия.

Меҳнат фаолияти давомида вилоят ҳокимлиги департамент бошлиғи, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмаси раиси, вилоят ҳокимлиги котибият мудири, иқтисодиёт ва саноат бошқармаси бошлиғи, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритаётган еди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.