Янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи билан Жумайев Бекзод Тўлқинович палатанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б. Жумайев 1989-йилда Шеробод туманида туғилган. 2012-йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – инвестицияларни молиялаштириш.

Меҳнат фаолияти давомида вилоят ҳокимлиги департамент бошлиғи, вилоят инвестиция бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирексияси” ДУК директори, туман ҳокимининг ўринбосари, “Бозор” ОAЖ бирлашмаси раиси, вилоят ҳокимлиги котибият мудири лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар “Термиз” еркин иқтисодий зонаси давлат унитар корхонаси раҳбари вазифасида фаолият юритаётган еди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.