Штаб фаолияти: Бензин йетказиб бериш ҳажмлари оширилиши билан бирга унинг сифати устидан назорат кучайтирилади

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят штабининг навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида асосий масалалар, аҳоли ва ижтимоий соҳа обйектларини електр енергияси, газ, ичимлик суви ва кўмир билан таъминлаш ҳамда AЁҚШларга бензин ёқилғисини йетказиб бериш бўйича қилинаётган ишлар таҳлил қилинди.

– Совуқ кунларда биринчи навбатда аҳолини табиий газ билан таъминлаш мақсадида метан қуйиш шахобчаларига чекловлар киритилди. Бундай вақтда AЁҚШларга арзон нархлардаги “AИ-80” маркали бензини йетказиб бериш билан муаммони юмшатишимиз мумкин. Лекин, шундай оғир кунларда ҳам ўз нафси ва чўнтагини ўйлаб, арзон бензин маркасини қиммат нархларда сотаётган ноинсофлар ҳам бор, минг афсуски! – дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Ички ишлар, департамент, “Узенергоназорат” инспексияси каби ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузиб, заправкаларда сотилаётган бензин сифатини назорат қилиш, ёқилғи маркасини нотўғри кўрсатиб, қимматроқ сотишга уриниш ҳолатлари аниқланган тақдирда қонуний чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, кун тартибидаги бошқа қатор масалалар юзасидан ҳам амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.