Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда 50 та мактабга спорт анжомлари ва жиҳозлари топширилди

Сурхондарё вилоятидаги 50 та олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда спорт залларини жиҳозлаш дастурига асосан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 34 турдаги спорт анжомлари ва жиҳозлари ажратилди.

Бугун Термиз шаҳридаги 26-сонли мактабда ушбу спорт жиҳозларини вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари томонидан мактаб директорларига топширилди.

Маълумот учун, мазкур дастурга асосан республика бўйича спорт жиҳозлар 170 та мактаб учун ажратилган бўлиб, шундан 50 таси Сурхондарёдаги мактаблар учун юборилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.