Вилоят ҳокими таълим-тарбия, тиббий хизмат сифати ҳамда дорихоналардаги нархларни ўрганди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманида бўлиб, мактаб, шифохона ва дорихоналар фаолияти билан танишди. Тумандаги 8-сонли мактабда маънавий-маърифий ишлар аҳволи ҳамда маънавият хонасидаги шароитлар кўздан кечирилди. Таълим ва тарғибот ишларида радиоалоқадан самарали фойдаланиш йўлга қўйилганлиги еътироф етилиб, тажрибани оммалаштириш топширилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари туман марказидаги дорихоналарга кириб, нархлар ҳамда дориларнинг шифокор рецепти бўйича берилиши билан қизиқди. Туман шифохонасида масалани ўрганиш давом еттирилиб, беморларнинг касаллик варақаларидаги қайдлар кўздан кечирилди.

Тиббий хизмат кўрсатишда коррупсион ҳолатларни олдини олиш бўйича қилинадиган ишлар талайгина еканлиги ва одамлар ҳали тизимдан тўлақонли рози емаслиги таъкидланди. Соҳа мутасаддиларига тиббий хизмат сифатини яхшилаш, беморларга бепул берилиши лозим бўлган дориларнинг манзилли етиб боришини қатъий назорат қилиш топшириғи берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.