ИИВ ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида ўз ўрганишларини якунлади

Унда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда сектор раҳбарлари томонидан вилоятдаги криминоген вазияти оғир ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган камчиликлар, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилмагани танқидий таҳлил қилинди.

Жиноятчилик содир этилиши бўйича “қизил” ва “сариқ” ҳудудга киритилган маҳаллаларни “яшил” ҳудудга айлантириш, бунинг учун сектор раҳбарларидан тортиб профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларигача иш услубини ўзгартиришлари, “хавфсиз хонадон”, “хавфсиз маҳалла”, “фуқаробай” ишлаш тизимига ўтишлари лозимлиги таъкидланди.

Ўрганишлар натижасида туман ИИБларда фаолият юритиб келган масъул ходимларнинг айримларига сусткашликка йўл қўйгани учун тегишли чоралар кўрилгани вазир томонидан алоҳида санаб ўтилди. Шунингдек, аҳоли тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўз хизмат вазифасига ҳалол ёндашиб, фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазири буйруғи асосида муддатидан олдин махсус унвонлар берилди, турли даражадаги рағбатлантиришлар билан мукофотланди.

Йиғилиш якунида ИИВ вазири ҳамда вилоят ҳокими томонидан нотинч оилалар, профилактик ҳисобда турган, ичкиликка ружу қўйган, руҳий касаллар рўйхатида турган шахслар билан алоҳида шуғулланиш, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “темир дафтар”дагиларни рўйхатдан чиқариш бўйича ёрдамлар кўрсатилиши, аҳолининг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш, маънавий-маърифий ишларни самарали йўлга қўйилишида мутасаддилар ва профилактика инспекторлари масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.