Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Aнгор ва Жарқўрғон туманларида бўлиб, амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Хусусан, Aнгор туманида “Хайиталибек-Сурхон” МЧЖ томонидан умумий қиймати 11,5 млрд сўм бўлган, 50 та доимий иш ўринли мотел ва хизмат кўрсатиш маркази ҳамда “Баҳор” ва “Илғор” маҳаллаларида 90 дан ортиқ фуқарони иш билан таъминловчи 3 та музлаткичли омборхона қурилиши билан танишилди.

Шунингдек, аҳоли хонадонларида йетиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари кўздан кечирилди.

Тадбиркорларга лойиҳаларни белгиланган вақтда, сифатли амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратиш юзасидан тавсиялар ҳамда масъулларга аҳолининг маҳсулотлар йетиштириш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоят раҳбари Жарқўрғон туманида ҳам бўлиб, “Ифтихор-Мелиорация” МЧЖ томонидан қурилаётган деҳқон ва чорва моллари бозорлари билан танишди. Ташриф сўнгида туманда реиновация асосида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш лойиҳаси тақдимот қилинди. Лойиҳаларни ишлаб чиқишда инфратузилмаларни инобатга олиш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Aхборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.