Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Саудия Арабистони элчиси билан онлайн мулоқот ўтказилди

Куни-кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Саудия Арабистони Подшохлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсеф Салех Ал Гахра билан видоеконфренсалоқа тарзида онлайн мулоқот ўтказди.

Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва геология йўналишларида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари Саудия Арабистони элчисини Сурхондарёнинг мавжуд салоҳият ва имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизга таклиф қилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.