Пресс-тур: 495 минг хонадонни электр энергияси билан таъминловчи қуёш электр станцияси қурилиши билан танишилди
Ҳокимлик янгиликлари / 2023-12-22
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида лойиҳа қиймати 260 млн доллар бўлган, 457 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилмоқда. Қурилиш ишларига 2 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли вакилари жалб қилинган ва лойиҳа ишга тушгач, 120 та доимий иш ўрни яратилади.
Бугун Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан мазкур лойиҳанинг қурилиши билан таништириш мақсадида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди.
Медиа тадбирда иштирокчилар пудратчи корхона – Хитойнинг CMEC компанияси томонидан олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.