Термиз шаҳрида мусиқа ва санъат мактабининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича белгилаб берган топшириқларига асосан Сурхондарё вилоятида маданият ва санъат мактаблари ва муассасалари замонавий кўринишга келтирилиб, зарур шароитлар билан таъминланмоқда.

Хусусан, бугун 2,5 млрд сўмга реконструкция қилинган, замонавий шароитлар билан таъминланган Термиз шаҳридаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, янгиланган бинода болаларнинг мусиқа ва санъатни ўрганишлари, иқтидорларини намоён этишлари учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда маданият соҳаси фахрийлари билан суҳбатда Президентимизнинг соҳага қаратаётган эътибори сабаб ёшларимизнинг мусиқа ва санъатга қизиқиши ортиб бораётганлиги, улар учун барча шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудларда аҳолининг маданий хордиқ олиши учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, маданият бўлимларининг моддий-техника базаси ҳамда шароитлариния яхшилаш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан ажратилган 6 та "Дамас" автомашинаси Термиз шаҳри ҳамда Ангор, Музработ, Жарқўрғон, Қизириқ ва Сариосиё туманлари маданият бўлимларига топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.