Сурхондарёлик фаол ўқитувчиларнинг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтди
Бугун Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Устоз таълим бунёдкори” мавзусидаги ўқитувчилар қурултойи ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, таълим тизими мутасаддилари ҳамда воҳанинг энг фаол ўқитувчилари иштирок этишди.
Якунланиб бораётган жорий йилда Сурхондарё вилоятида таълим тизимини такомиллаштириш, мактаблар моддий-техника базасини яхшилаш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун шарт-шароит яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан 250 дан ортиқ мактаблар замонавий кўринишда реконструкция қилинганлиги таъкидланди.
Қурултойда таълим-тарбия тизимига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган педагогларнинг 7 нафарига "Халқ таълими аълочиси, 1 нафарига "Халқ таълими фидойиси" яна 1 нафарига "Таълим ҳомийси" кўкрак нишонлари тантанали топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ ўқитувчилар ва 2 та мактаб жамоаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда ташаккурномаси билан тақдирланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz