Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокими ёшлар билан учрашув ўтказди

Ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш мақсадида Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси фаоллар залида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ёшларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларини тинглаб, ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, учрашув давомида иқтидорли йигит-қизлар томонидан ўртага ташланган қатор таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

 - Куни-кеча Президентимиз Сурхондарё вилоятида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва ёш тадбиркорларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 40 млн доллар ажратиш тўғрисида қарорга имзо қўйдилар. Бу давлатимиз раҳбарининг вилоятимиз ёшларига қаратаётган эътибори ва ғамхўрлигидир. Ёшларимиз яратилаётган бу имкониядан оқилона фойдаланиб, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишларига ишонаман.  
Азиз ёшлар, мен бошчилик вилоятдаги ҳар бир даражадаги раҳбарлар сизларни қўллаб-қувватлашга, кўмаклашишга тайёрмиз – дея таъкидлади вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов.

Учрашувда бир гуруҳ фаол ва ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларга вилоят ҳокимлиги совғалари тантанали топширилди ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан нашр этилган 1 135 дона “Уйғониш” китоблар тўплами шаҳар ва туманлар юборилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ёш тадбиркорлар билан учрашиб, Президентимизнинг “Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан вилоятдаги ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилган 40 млн доллардан мақсадли ва самарали фойдаланиш масаласини муҳокама қилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.